ORTGA Sizning natijangiz 0%

Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ўтказилади

15:49 - 19.11.2024
38

“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани нуфузини ошириш ва унинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизим жорий этилади.

Янги тизимга кўра:

  • “Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция” тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;
  • таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

Шунингдек, таълим ташкилотларида:

  • ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;
  • зиёлилар ва нуронийлар иштирокида “уч авлод учрашувлари” ташкил этилади;
  • ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади.
Chat